Навоийда спорт-таълим муассасаларига замонавий спорт жиҳозлари топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Навоий вилоятидаги спорт-таълим муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга қаратилган тадбир ўтказилди.
Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб ўтган тадбирда вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Жасур Муртозаев сўзга чиқиб, ёшларни оммавий спортга кенг жалб этиш, иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда машғулотлар самарадорлигини ошириш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, спортчилар учун замонавий шароитлар яратиш ва уларнинг халқаро майдонларда муносиб иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг моддий-техник таъминотини яхшилаш устувор вазифалардан бири ҳисобланади.
[gallery-30981]
Тадбир давомида Спорт вазирлиги томонидан тақдим этилган тўққиз турдаги қарийб 900 дона замонавий спорт жиҳози ва анжомлари, шунингдек, 5 мингдан ортиқ спорт кийимлари вилоятдаги спорт мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларига топширилди.
Қайд этилганидек, мазкур спорт жиҳозлари ёшларнинг мунтазам шуғулланиши учун янада қулай имкониятлар яратиш, ўқув-машғулот жараёни сифатини ошириш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш самарадорлигини юксалтиришга хизмат қилади.
Тадбирда спорт соҳаси фидойилари, мураббийлар, ёш спортчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА