НАТО эҳтимолий ҳужумларга қарши “ҳаво кўприги” ташкил этмоқчи
Германиянинг “Bild” нашри ёзишича, НАТО Эстония, Латвия ёки Литвага уюштирилиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳарбий тажовузнинг олдини олишга қаратилган уч босқичли ҳаракатлар стратегиясини тайёрлади.
Таъкидланишича, мазкур режанинг асосий мақсади душман ҳужумини жадал тўхтатиш ва унинг ҳарбий салоҳиятини имкон қадар заифлаштиришдан иборат.
Стратегиянинг дастлабки босқичида ракета ҳамда дронлар ҳужумини бартараф этиш кўзда тутилган. Бунинг учун альянс қирувчи самолётлар ва учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида душман ракета мажмуаларига зарба беради.
Шу билан бирга, тузилма душман аэродромлари ва ҳарбий базаларига хавф солиш учун дронлар ва роботлаштирилган тизимларни етказиб берувчи махсус “ҳаво кўприги”ни ташкил этишни мўлжалламоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА