Насима Мамирова Ўзбекистон рекордини янгилади
Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича 20 ёшгача бўлган йигит ва қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтмоқда.
Чемпионатнинг қизлар ўртасида 3 минг метр масофага тўсиқлар оша югуриш бўйича финал баҳсларида андижонлик Насима Мамирова 10:21.43 натижа қайд этиб, маррага биринчи бўлиб етиб келди ҳамда мамлакат рекордини қарийб бир сонияга янгилади. Мазкур йўналишдаги аввалги рекорд 2023 йилда бошқа бир андижонлик спортчи Дилшода Усмонова томонидан (10:22.41) қайд этилган эди.

Шунингдек, мазкур йўналишдаги пойгада Садафбону Нусратиллоева ҳамда Меҳринисо Умаралиева маррага учинчи бўлиб етиб келди.

Мамлакат биринчилигининг 100 метр масофага югуриш бўйича ўтган баҳсларида Шоҳрух Ибодуллаев, Сардорбек Адамбоев ва Бекнур Абдуқодиров шоҳсупага кўтарилди. Уч хатлаб ва лангар чўпга таяниб сакрашда Элянора Олимбоева ҳамда Ширин Мусахонова олтин медалга сазовор бўлди. Диск улоқтириш беллашувларида Абдуазим Раҳматуллоев 52.68 метр натижа билан чемпионга айланди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА