Мужтабо Ҳуманаий Эроннинг янги олий раҳбари этиб сайланди
Экспертлар кенгаши овозига кўра, Али Ҳуманаийнинг иккинчи ўғли Мужтабо Ҳуманаий Эроннинг янги олий раҳбари этиб тайинлангани эълон қилинди.
57 ёшли Мужтабо Хуманаий шиа диний таълимини олган. Шунингдек, у Ислом инқилоби қўриқчилари корпусида хизмат қилган ва Эрон-Ироқ урушида иштирок этган.
Мамлакат Экспертлар кенгаши баёнотида айтилишича, олий раҳбар ҳалок бўлганидан кейин ҳокимият “вакуумининг”олдини олиш мақсадида фавқулодда йиғилиш чақирилган. Овоз бериш якунларига кўра, ўлканинг янги — учинчи олий раҳбари этиб оятуллоҳ Мужтабо Хуманаий тайинланган.
Шунингдек, мурожаатда Эрон фуқаролари янги раҳбарни қўллаб-қувватлашга ва мамлакат бирлигини сақлаб қолишга чақирилган.
“Al Jazeera” нашри ёзишича, унинг олий раҳбар этиб сайланиши Форс кўрфази давлатларида жиддий хавотир уйғотмоқда.
Қайд этилишича, бундай қарор жанговар ҳаракатлар бошланганидан бери ҳар куни Эрон ҳужумларига дучор бўлган Форс кўрфази давлатлари учун ҳарбий вазиятнинг амалда сақланиб қолиши демакдир.
Ў.Алимов, ЎзА