Мутолаа — маънавий камолот сари йўл
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларни мунтазам мутолаага жалб этиш, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Шу мақсадда Бухоро вилоятида ёшларни китоб мутолаасига кенг жалб этишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Тадбирлар давомида ўқувчи ва талаба-ёшлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, жамият ҳаётидаги янгиланишлар ва тараққиёт жараёнлари ҳақида кенгроқ тасаввурга эга бўлмоқда. Мулоқот ва муҳокамаларда ёшларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилиб, уларнинг фикр ва мулоҳазалари ҳам тингланяпти.
[gallery-31545]
Жумладан, “Инсон қадри учун, эл-юрт фаровонлиги учун”, “Юрт қайғуси – 365 кун”, “Ватан ва халқ ҳақида ўйлар”, “Янги Ўзбекистон: келажак сари ишончли қадам” каби асарлар мазмуни, уларда илгари сурилган ғоя ва фикрлар ёшлар иштирокида кенг муҳокама қилинмоқда.
Мазкур асарларда инсон манфаатларини таъминлаш, халқ фаровонлигини ошириш, Ватан тараққиёти ва жамият равнақига муносиб ҳисса қўшиш, ёш авлод учун кенг имкониятлар яратиш каби муҳим масалаларга эътибор қаратилган.
Китоб мутолааси ёшларнинг маънавий дунёқарашини бойитиб, тафаккурини ривожлантиришга хизмат қиляпти. Шунингдек, уларнинг ижтимоий-сиёсий билимларини ошириш, мамлакатимиздаги янгиланиш ва тараққиёт жараёнларини чуқурроқ англаши учун муҳим омил бўлмоқда.
Тадбирларда китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни, мутолаанинг дунёқараш ва тафаккурни шакллантириш, маънавий оламни бойитишдаги аҳамияти ҳақида фикр алмашиляпти. Ёшлар ўқилган асарлар юзасидан ўз қарашларини билдириб, китобхонликнинг ҳаётдаги аҳамияти ҳақида мулоҳаза юритмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА