Мурожаатлар жойида ҳал этилмоқда
Тошкент вилоятида Рақобат қўмитаси томонидан фуқаролар, тадбиркорлар, тегишли ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбир аҳоли ва бизнес вакилларининг муаммоларини тинглаш, уларга ечим топишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.
Республика бўйлаб ўтказилаётган бундай учрашувларнинг мақсади очиқликни таъминлаш ва мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш экани таъкидланди.

Қайд этилишича, 2025 йил давомида қарийб 3,5 мингта мурожаат келиб тушган бўлиб, улар асосида 500 мингдан ортиқ истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинган ва 30 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.

2026 йилнинг биринчи чорагида эса 1000 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилиб, 4 мингга яқин истеъмолчилар манфаати ҳимоя қилинди ҳамда 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.


Жойларда ўтказилаётган очиқ мулоқотлар аҳоли ва тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри муносабатларни мустаҳкамлаш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этишда муҳим майдон бўлиб хизмат қилмоқда.
Н. Раҳмонова, ЎзА