Талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот
Президентимиз ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни юртимизда ёшлар муаммоларини ўрганиш ва улар билан ишлаш куни этиб белгиланган. Пайшанба — “Ёшлар куни” доирасида барча масъул раҳбарлар бевосита ёшлар билан учрашиб, самимий мулоқотлар ўтказмоқда.
Шунга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев пойтахтимиздаги “Central Asian university” талабалари билан учрашди.

Очиқ ва самимий суҳбат давомида йигит-қизлар юртимиз ёшлар сиёсатидаги сўнгги ўзгаришлар, қабул қилинаётган янги қонунлар ҳамда ёшлар учун яратилаётган янги имкониятлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, талабалар ўзларини қизиқтирган барча долзарб саволларга батафсил жавоб олишди.
Бу каби учрашувлардан асосий мақсад келажагимиз пойдевори бўлган ёшларни юртимиз ва дунёдаги ижтимоий ўзгаришларга дахлдор қилиш, уларнинг янги таклифларини тинглаш ҳамда илғор ғояларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

Гулноза Бобоева, ЎзА