Муҳими кўзланган мақсадларга эришиш
Гюнтер КНАБЕ Германиянинг «Deutsche Welle» телерадиокомпанияси журналисти
Гюнтер КНАБЕ Германиянинг «Deutsche Welle» телерадиокомпанияси журналисти:– Мен Ўзбекистонга бир неча маротаба келганман ва қисқа вақт бу ерда бўлсам ҳам ҳар доим яхши таассуротларга эга бўлиб қайтганман. Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилаётган реформалар, мамлакатни ривожлантириш учун янгиликлар бу ўзбек халқи ва Ўзбекистон фуқароларининг ўзига иштиёқ ва ишонч уйғотяпти. Энди бу юртда яшовчилар: «асосий юксалишлар энди бошланмоқда, мана энди олдинга юрамиз», деб ишонч билдирмоқда. Халқ учун ҳам бу ўзгаришлар жуда катта бурилиш бўлди.
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги алоқалар жуда ҳам муҳим масала. Афғонистон бўйича бўлаётган бу конференция айнан Тошкентда ўтказилаётгани ҳам жуда аҳамиятли. Ҳозирда 5+1форматида ўтказилаётган бу анжуман бешта Ўрта Осиё мамлакат ривожига таъсир кўрсатади. Шунинг учун айнан шу мамлакатларнинг ўзи бир жойда ўтириб бу муаммони биргаликда ҳал қилишга ҳаракат қилиши жуда асосий қадам ҳисобланади. Бошқа хориж мамлакатлари бу ҳақда кўп бор сўз юритган. Яна бир муҳим нарса шуки, бу конференция очиқ бўлади. Муаммоларни бартараф этиш йўллари кўрилади. Шу сабаб кейинчалик ҳам шунга оид анжуманлар давом эттирилса, вазият ижобий томонга ўзгариши эҳтимоли юқори. Қўшничилик муносабатларида ҳар бир воқеа-ҳодиса ўз таъсир кучи ва доирасига эга. Иккала мамлакат суҳбати нимага олиб келишига баҳо беролмайман. Лекин бундан жуда яхши натижаларга эришиш мумкинлигига ишонаман.