Мелони яна нишонда: Италия расмийси танқид остида
Россиялик телебошловчи Владимир Соловьёв аввалги кескин чиқишидан кейин узр сўрамагани ва Италия Бош вазири Жоржa Мелони ҳақидаги танқидини давом эттиргани айтилмоқда. У ўз баёнотида Украинани қўллаб-қувватлаган Мелонининг сиёсий қарашига эътироз билдирган.
Шу тариқа аввалги ҳақоратли ибора ортидан юзага келган дипломатик можаро янада авж олган. Италия расмийлари журналистнинг ҳаракатини қабул қилиб бўлмас ҳолат сифатида баҳолаб, Москвага нисбатан норозилик билдирган. Бу ҳақда ANSA ахборот агентлиги ёзди.
Президент Сержо Маттарелла мавзуни изоҳларкан, Бош вазир шаънига нисбатан айтилган сўзларни қоралаб, давлат институтларига нисбатан ҳурмат сақланиши лозимлигини таъкидлаган.
Мутахассислар фикрича, ахборот майдонидаги кескин чиқишлар сиёсий муносабатга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Айниқса, Рим ва Москва муносабати шундай ҳам мураккаб бўлиб турган бир пайт, бундай ҳолат тарангликни янада оширади.
Мусулмон Зиё, ЎзА