Марказий Осиё касаба уюшмалари кубоги баҳслари қизғин давом этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида «Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари конфедерацияси кубоги» учун мини футбол мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси ва Тожикистон касаба уюшмаларининг мини футбол жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Куннинг биринчи ярмида Қозоғистон ва Қирғиз Республикаси жамоалари ўзаро майдонга тушди. Кескин ва муросасиз кечган учрашувда Қирғиз Республикаси жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Кейинги баҳс Тожикистон ва Ўзбекистон жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Қизғин ва шиддатли кечган ўйинда ҳамюртларимиз 2:1 ҳисобида устун келиб, ғалабани қўлга киритди.
[gallery-29003]
Мусобақа доирасида эртага ярим финал ва финал учрашувлари бўлиб ўтади. Шунингдек, мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилиши режалаштирилган.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА