Каратэ WKF бўйича “Uzbekistan OPEN – 2026” халқаро турниридан фоторепортаж
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да каратэ WKF ҳамда паракаратэ бўйича “Uzbekistan OPEN – 2026” III халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.
Мазкур нуфузли мусобақада Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси, Россия ва Ўзбекистондан 500 нафардан зиёд спортчи иштирок этмоқда. Турнир доирасида каратэчилар ката ва кумитэ йўналишларида ғолиблик учун баҳс олиб бораётир.
Мусобақанинг дастлабки куни якунларига кўра, ҳамюртларимиз муносиб натижаларни қайд этди. Жумладан, Абдулазиз Расулов, Султонбек Султонов, Самандар Ўрозалиев, Дурдона Тўрақулова, Камола Қодирова, Фарзиё Абдусаматова, Малика Ниёзметова, Гулшан Алимардонова, Мадинабону Олимова, Диёра Пўлатова, Меҳриддин Тўрахонов, Азизбек Қобилов, Моҳинур Тешабоева, Дилафрўз Қўзиева, Нафиса Жамолова, Самандар Зокиров, Семурғ Мухторов ва Комилжон Зокиров ўз вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди.
[gallery-28996]
Халқаро турнир бугун якунига етади ва мусобақанинг сўнгги беллашувларида яна бир қатор ғолиблар номи аниқланади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА