Мақсад – спортнинг оғир атлетика турини ривожлантириш
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикасида Оғир атлетика спорт турини янада ривожлантириш ва спортчилар учун яратилган шароитларни яхшилаш мақсадида янги спорт инвентарлари етиб келди.
Замонавий спорт анжомлари оғир атлетика билан шуғулланаётган спортчиларнинг машғулот жараёнини янада такомиллаштиришга, уларнинг спорт маҳоратини оширишига хизмат қилади. Бу ишлар ёш ва истиқболли спортчиларни қўллаб-қувватлаш, олимпия захирасини мустаҳкамлаш ва халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришиш учун улкан имкониятлар беради.
Оғир атлетика спорт турига янги инвентарларнинг топширилиши мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллигига байрам туҳфаси бўлди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири