Лондондаги “махфий кузатув” можароси: Пекин Британия судини “сиёсий спектакль” деб атади
Хитой ҳукумати Буюк Британияда икки шахс Гонконг мухолифатини кузатганлик учун айбланишига кескин муносабат билдирди. Пекин бу ишни “сиёсий фарс” ва “суд жараёнини сиёсийлаштириш” деб баҳоламоқда.
Лондон суди собиқ гонконглик полиция раҳбари Билл Юэн ва Британия чегара хизматида ишлаган Питер Вайни хорижий разведка хизматига ёрдам беришда айбдор деб топди. Тергов маълумотига кўра, улар қироллик ҳудудида Гонконгдан қочиб келган демократия тарафдорларига қарши “яширин кузатув” амалиёти олиб борган.
ХХР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Лин Цзянь Лондонни “асоссиз айблов” ва “суд тизимини сиёсий мақсадга буриш”да айблади. Унинг таъкидлашича, Британия “Хитойга қарши кучлар”ни қўллаб-қувватлаётгани икки давлат муносабатига путур етказиши мумкин.
Можаро 2024 йил маҳаллий полиция Йоркширда яшовчи собиқ гонконглик аёлни ўғирлашга уриниш режасини фош қилгандан кейин зўрайган. Шу тариқа Лондон ва Пекин муносабатида таранглик юзага келди. Хитой элчихонаси суд қарорини “Аксил Хитой сиёсий ҳаракати” деб атаб, Лондонни бундай амалиётни тўхтатишга чақирди.
Мусулмон Зиё, ЎзА