Лайма Владсон Германияда чемпион бўлмоқчи
Германиянинг Лейпциг шаҳрида Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан ўтказилаётган W75 тоифасидаги халқаро турнирда Ўзбекистон вакили Лайма Владсон муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда.
Ҳамюртимиз мусобақанинг саралаш босқичида дастлаб нидерландиялик Яра Гимберни 6:3, 6:2, ҳал қилувчи баҳсда эса украиналик Анастасия Фирманни 6:3, 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, асосий тўрга йўлланмани қўлга киритди.
Асосий тўрнинг биринчи босқичида Лайма мусобақа мезбони, тажрибали теннисчи Тесса Йоханна Брокманнга қарши кортга чиқди. Учрашув ҳамюртимизнинг тўлиқ устунлиги остида ўтиб, у рақибини 6:2, 6:1 ҳисобида ишончли тарзда мағлуб этди.
Шу тариқа Лайма Владсон мусобақанинг иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритди. Энди у чорак финал йўлланмаси учун Словения вакили Далила Якупович ҳамда Эстония теннисчиси Елена Малигина ўртасидаги учрашув ғолиби билан куч синашади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА