Кубок ва пул мукофоти топширилди
Нукус шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ходимлар ўртасида “Соғлом танда – сифатли тиббиёт” шиори остида “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги” спорт мусобақаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.
Мусобақалар Нукус шаҳридаги 1-сонли спорт мактабида, Қорақалпоқ давлат университети, Қорақалпоғистон тиббиёт институти ҳамда Ёшлар марказида ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири Е.Қутибаев ва бошқалар иштирокчиларга омад тилади.

Таъкидланганидек, мусобақанинг қуйибосқичларида 2 минг 174 нафарданортиқ соғлиқни сақлашходимининг иштироки таъминланиб, ғолиб бўлганжамоалардан 493 нафар ходимспортнинг мини-футбол, шахмат, шашка, стол теннисива волейбол бўйича ўзаро куч синашди.

Ғолиб бўлганжамоага Ўзбекистон касабауюшмалари Федерацияси кубогиҳамда 30 миллион сўм пул мукофоти топширилди.Шунингдек, ғолиб жамоага ҳамда турли номинация эгаларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди
Довуд Абибуллаев, ЎзА