Кредитга талабгорларнинг тўлов қобилияти қандай аниқланади?
Мамлакатимизда ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида жорий йил 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди.
Унга кўра, жисмоний шахсларга ипотека кредити беришнинг замонавий ва барқарор тизимини шакллантириш, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилаларни давлат томонидан манзилли қўллаб-қувватлаш, маҳаллий ва халқаро капитал бозорларида молиявий ресурсларни жалб қилиш ва кейинчалик уларни ипотека кредитларини қайта молиялаштиришга йўналтириш мақсади назарда тутилган.
Кредитга талабгорларнинг тўлов қобилиятини аниқлашда банк картасидаги айланма, ижара, коммунал ва бошқа харажатларга тўланган пуллар қандай ҳисобга олинади?
– Юқоридаги ҳужжатга мувофиқ тижорат банклари томонидан расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишга рухсат этилди, – дейди Марказий банк Департаменти ходими Суннатилло Холмуродов. – Бунда, тижорат банклари расмий даромадга эга бўлмаган фуқароларга ипотека кредитлари ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлаш учун фуқароларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олувчи скоринг тизимидан фойдаланилади.
Ш.Маматуропова, ЎзА