Коррупцияга қарши курашишда раҳбарлар ҳисоботи тингланди
Тошкент шаҳар ҳокимлигида коррупцияга қарши курашиш, коррупциявий омилларнинг олдини олиш, давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятида очиқлик ҳамда ҳисобдорликни кучайтириш масалалари юзасидан тадбир ташкил этилди.
Унда Тошкент шаҳар прокурори в.в.б. Анвар Ўрмонов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Бош прокурор ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори томонидан тасдиқланган “Коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий омилларнинг олдини олиш борасида долзарб чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Йўл харитаси” ижросини сифатли таъминлаш юзасидан маълумот берди.




Шунингдек, тадбир давомида масъул ташкилотлар раҳбарлари томонидан коррупция ҳолатларининг олдини олиш, унинг оқибатлари, коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича ўтган даврда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги чора-тадбирлар юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларининг ахборот ва ҳисоботлари тингланди.


Тадбир якунида Тошкент шаҳрида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш, масъул идоралар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларни жамоатчиликка очиқ ва мунтазам етказиб бориш бўйича вазифалар белгиланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА