Конференцияда тўқимачилик анъаналари муҳокама қилинди
Марғилон шаҳрида “Атлас байрами” VII халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали доирасида “Анъанавий тўқимачилик – креатив индустриянинг муҳим сегменти” мавзусидаги халқаро конференциянинг иккинчи куни давом этмоқда.
“Водий гавҳари” – “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуасида ўтаётган анжуманда анъанавий тўқимачилик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, миллий меросни асраб-авайлаш, замонавий дизайн ва таълим билан уйғунлаштириш, шунингдек, анъанавий санъатни креатив саноатга интегратсия қилиш каби масалаларга бағишланган маърузалар эшитилмоқда.




Конференция ишида Ўзбекистон, АҚШ, Грузия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардан келган мутахассислар ўз илмий тадқиқотлари, тажрибалари ва амалий ишланмалари билан қатнашмоқда.
Муҳаммаджон Обидов,
ЎзА