Китобхон оналар
Навоий вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Абдулла Қодирий номидаги вилоят Ахборот-кутубхона маркази ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими ҳамкорлигида “Китобхон оналар” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбирда уюшма аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, фаол китобхонлар, вилоят Педагогик маҳорат маркази тингловчилари ҳамда ижодкор ёшлар иштирок этди.

“Олам нурга тўлсин, сен билан Наврўз” шиори остида ташкил этилган кечада миллий анъана ва урф-одатларимиз кенг тарғиб қилинди. Унда зардўзлик ва каштачилик санъати намуналари, саҳна кўринишлари ҳамда энг сара китоблар кўргазмалари намойиш этилди.

Тадбир давомида “Дурдона” фольклор ансамбли жамоаси томонидан Наврўзни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

Тадбир якунида иштирокчилар Zoom платформаси орқали Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси китобхонлари билан мулоқотда бўлди.

Ушбу мулоқотда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва ёшларни китобга ошно этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
А. Бўриев, ЎзА мухбири