“Китоблар карвони” Андижонга етиб келди
Юртимизда янги китоблар нашр этиш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобхонлик даражаси ва маданиятини ошириш, китобхонликни тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
“Ёшлар ойлиги” доирасида пойтахтимиз Тошкентдан йўлга чиқиб, Андижонга етиб келган “Китоблар карвони” тадбири ҳам ана шу йўналишдаги ишларнинг бир намунасидир.

Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан жаҳонда машҳур бўлган 1000 та китобни танлаб олиш, ўзбек тилига таржима қилиш ва мамлакатимизда оммалаштиришга қаратилган “Ёшлар учун минг китоб” лойиҳаси доирасида чоп этилган 20 номдаги 3 минг 200 нусхадан ортиқ китоблар Андижон шаҳридаги Ёшлар марказига етиб келди.


Ушбу китоблар энди вилоят, туман, шаҳар ахборот-кутубхона марказлари ҳамда олий таълим муассасалари кутубхоналарига етказилади.
Фахриддин Убайдуллаев,
ЎзА мухбири.