Киноқиссада маънавий масъулият ва хотира поэтикаси (Эркин Аъзамнинг “Қарздор” ва “Баҳорни қувиб” киноқиссалари мисолида)
Обиджон ШОФИЕВ мустақил изланувчи филология фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Термиз давлат университети Термиз, Ўзбекистон e-mail: shofiyev@mail.ru ORCID: 0000-0003-4100-7076
Аннотация
Мақолада Эркин Аъзамнинг “Қарздор” ва “Баҳорни қувиб” киноқиссалари мисолида замонавий ўзбек насрида маънавий масъулият, қариндош-уруғчилик муносабатлари, хотира феномени ҳамда инсон ички дунёси поэтикаси бадиий-эстетик жиҳатдан таҳлил қилинади. Тадқиқотда Баҳром ва Роҳат опа образлари орқали шахсий тақдир ва ижтимоий муҳит ўртасидаги мураккаб ўзаро боғлиқлик очиб берилади.
Таянч сўзлар:Эркин Аъзам, киноқисса, маънавий масъулият, хотира поэтикаси, ички монолог, рамзий детал, миллий қадрият, жанр поэтикаси, инсон тақдири, фидойилик.