Халқаро ҳужжатлар қўпол равишда бузилмоқда
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.“Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуслари билан мажбурий меҳнатни тугатиш борасида қатор ишлар қилинаётганига қарамасдан айрим раҳбарлар буни тушуниб етгани йўқ. Бу халқаро меъёрларнинг қўпол бузилишидир.
Ҳатто, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Раҳмонов ва Андижон шаҳар ҳокими Раҳматуллаев барча йиғилишларда ўз манфаатлари йўлида соғлиқни сақлаш, таълим соҳаси вакилларини кўчаларни ободонлаштириш мақсадида ўз ҳисобларидан қиммат гул кўчатларини сотиб олишга мажбурлаш ҳолатлари учраб турибди. Топшириқ бажарилмаса, ишдан бўшатиш билан таҳдид қилган. Энди айтинг, бугун юртимизда кечаётган кенг кўламли ислоҳотларга устоз ва мураббийлар ўзининг муносиб ҳиссасини қўша оладими?”