Кенияда сув тошқини қурбонлари сони 110 тага етди
“Синьхуа” агентлиги хабарига кўра, Кениянинг бир неча ҳудудида кучли ёмғир сабаб юзага келган тошқин қурбонлари 110 нафарга етди. Бу хабарни расмийлар тасдиқлаган.
Мамлакат Ички ишлар вазирлиги ва Миллий ҳукуматни мувофиқлаштириш идораси маълумотига кўра, 30 дан зиёд туман тинимсиз ёғингарчилик оқибатида юзага келган сув тошқини ва бошқа табиий офатлардан жабр кўрган. Аҳоли кутилмаган муаммоларга дуч келган, муҳим инфратузилмага жиддий зарар етган.

– Энг кўп – 37 ўлим ҳолати Найробида кузатилди, – дейилган пойтахт ҳокимияти эълон қилган баёнотда. – Шарқий минтақада 26, Рифт водийсида 14 киши ҳаётдан кўз юмган.
Г.Сатторова, ЎзА