Келажакка китоб билан
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги Республика болалар кутубхонасида “Келажакка китоб билан” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, китобсеварлар, ўқувчи-ёшлар ҳамда педагоглар иштирок этди.
Таниқли болалар ёзувчилари ўзларининг янги шеърлари ва асарларидан парчалар ўқиб берди. Шунингдек, улар иштирокчиларнинг саволларига жавоб қайтарди.
“Келажак маркази”нинг иқтидорли ўқувчилари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.
[gallery-28600]
Тадбир доирасида болаларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида викторина ўйинлари ўтказилди.
Шунингдек, кутубхона фондидаги сара китоблар ва янги адабиётлар асосида “Бола учун илҳом манбаи – китоб”, “Янги уйғониш даври – китобдан ва кутубхонадан бошланади” номли китоблар кўргазмаси ташкил этилди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА