Жорий йил ҳудудларда 140 минг хонадонли кўп қаватли уйларни топшириш зарурлиги қайд этилди
Бунда реновацияга алоҳида эътибор қаратиш муҳим экани таъкидланди. Чунки шаҳар ва шаҳарчалар энига кенгайиб борса, инфратузилмага харажат 4-5 карра ошади, мактаб, боғча, поликлиникага масофаси узаяди, минглаб гектар экин ери қисқаради.
Масалан, Самарқанд шаҳрининг темир йўл орти ҳудуди, Каттақўрғон шаҳри, Оқтош, Иштихон, Булунғур, Жума, Жомбой каби шаҳарчаларда “барак” типидаги уйлар кўп. Шу боис, эскирган уйлар ўрнида реновация асосида кўп қаватли уйлар қуриш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Умуман, бу йил реновация зоналарида камида 30 минг квартирали кўп қаватли уйларни фойдаланишга топшириш муҳимлиги қайд этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
ЎзА