Жажжи истеъдодлар – келажак юлдузлари
Навоий вилоятида мактабгача ёшдаги болаларнинг ижодий қобилиятини аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Жажжи нурли юлдузлар” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мактабгача ёшдаги истеъдодли болаларни аниқлаш, уларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, халқ оғзаки ижоди, миллий ва умуминсоний қадриятларни кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган танловда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган 5-7 ёшли болалар иштирок этди.
Беллашув давомида жажжи иштирокчилар турли йўналишларда ўз қобилиятларини намойиш қилдилар. Улар саҳна кўринишлари, миллий рақслар, куй-қўшиқлар ва бадиий чиқишлар орқали томошабинлар ва ҳакамлар эътиборига ўз ижодий ишларини тақдим этдилар.



Беллашув якунига кўра, 1-ўрин Навоий шаҳридаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти жамоасига насиб этди. 2-ўринни Нуpoта туманидаги 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти жамоаси эгаллаган бўлса, 3-ўрин Навбаҳор туманидаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти жамоасига берилди.
Тадбир якунида ғолиб ва совриндор жамоалар муносиб тақдирландилар.
Абдували Бўриев, ЎзА мухбири