Жасурбек Жайсунов ООК Атлетлар комиссияси аъзолигига номзод
Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Атлетлар комиссияси аъзолиги учун номзодларни эълон қилди.
Унда таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, “Ханчжоу-2022” Осиё ўйинлари совриндори Жасурбек Жайсунов Марказий Осиё минтақасидан номзод сифатида қайд этилган.
Ушбу ўрин учун Жасурбек Жайсуновдан ташқари, қояга чиқиш бўйича “Париж-2024” Олимпиадаси иштирокчиси, қозоғистонлик Амир Маймуратов ҳамда таэквондо бўйича “Париж-2024” Олимпиадаси чемпиони, эронлик Ариан Салими номзод сифатида кўрсатилган.
Овоз бериш жараёни Японияда бўлиб ўтадиган “Аичи-Нагоя-2026” Осиё ўйинлари давомида 20 сентябрдан 2 октябрга қадар ўтказилади. Унда фақат Осиё ўйинларида иштирок этаётган спортчилар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА