“Жасорат мактаби”га саралашнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятида “Жасорат мактаби”га ўқувчиларни саралаб олишнинг иккинчи босқичи – жисмоний тайёргарлик синовлари ўтказилди. Синовлар белгиланган тартиб ва мезонлар асосида ташкил этилиб, унда номзодларнинг жисмоний тайёргарлиги, чаққонлиги, чидамлилиги ва умумий салоҳияти баҳоланди.
Ҳар бир иштирокчи 5 турдаги жисмоний машқни бажарди. Натижалар 50 баллик баҳолаш тизими асосида аниқланиб, номзодларнинг белгиланган нормативларни бажариш даражаси инобатга олинди.
[gallery-30736]
Жорий йилда вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 4-синфини тамомлаган 1 минг 762 нафар ўқувчи “Жасорат мактаби”га қабул учун ариза топширди.
Вилоятнинг 15 та туман ва шаҳрида фаолият юритаётган “Жасорат мактаби”ларга ҳар бир ҳудуддан 26 нафардан ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган. Саралаш жараёнлари белгиланган талаблар асосида босқичма-босқич давом этмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА