“Жасорат мактаби”га номзодлар жисмоний тайёргарлик синовларидан ўтмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятида “Жасорат мактаби”га қабулнинг иккинчи босқичи – жисмоний тайёргарлик синовлари ташкил этилмоқда. Унда номзодларнинг жисмоний тайёргарлиги, чаққонлиги, чидамлилиги ва умумий салоҳияти белгиланган мезонлар асосида баҳоланмоқда.
Синовлар давомида ҳар бир иштирокчи 5 турдаги жисмоний машқни бажаради. Натижалар 50 баллик баҳолаш тизими асосида аниқланиб, номзодларнинг белгиланган нормативларни бажариш даражаси ҳисобга олинади.
[gallery-30733]
Жорий йилда вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 4-синфини тамомлаган 1 минг 128 нафар ўқувчи “Жасорат мактаби”га қабул қилиш бўйича танловда иштирок этиш учун ариза топширган.
Бухоро вилоятининг барча 13 та туман ва шаҳрида фаолият юритаётган “Жасорат мактаби”ларга ҳар бир ҳудуд бўйича 26 нафардан муносиб номзод қабул қилиниши режалаштирилган. Саралаш жараёнлари белгиланган тартиб асосида давом этмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА