Ўзбекистонлик ёш гольфчилар Қозоғистонда муваффақиятга эришди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида гольф бўйича турли ёш тоифаларида ўтказилган “Kazakhstan Junior Golf Invitational 2026” турнирида ўзбекистонлик спортчилар 3 та медалга сазовор бўлди.
Қозоғистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Қирғизистон, Ўмон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўзбекистоннинг энг яхши ёш гольфчилари Олмаотадаги мусобақаларда "Stroke Play (Gross)" форматида баҳслашди.
Мусобақанинг ҳар бир раунди спортчилардан максимал диққат-эътибор, тактик фикрлаш, матонат ва энг мураккаб ўйин вазиятларида тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини талаб қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Алибек Иноятов ва Амира Талипова ўз йўналишларида 15-16 ёшлилар ўртасида олтин медални қўлга киритган бўлса, 13-14 ёшли гольфчилар ўртасидаги мусобақада ҳамюртимиз Максим Пак кумуш медаль эгасига айланди.
Т.Рўзиев, ЎзА