Жарқўрғонда ҳоким ўзгарди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда Жарқўрғон тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Элмурод Авазов эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани маълум қилинди. Туман ҳокими лавозимига Илҳом Очилович Сапаров янги ҳоким этиб тайинланди.
Илҳом Сапаров 1975 йил Термиз туманида туғилган. 2002 йил Термиз давлат университетининг бакалавриат, 2011 йил магистратура босқичини тамомлаган.


Меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, халқ таълими ҳамда маданият бошқармаларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Тайинловга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Сессияда вилоят ҳокими У.Қосимов сўзга чиқди.
Х.Маматрайимов,ЎзА мухбири