Жаҳон кубогида ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлди
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича аёллар ўртасида Жаҳон кубоги давом этмоқда.
Мусобақада мамлакатимиз қиличбозларидан ташқари, АҚШ, Хитой, Япония, Корея Республикаси, Қозоғистон, Саудия Арабистони, Венесуэла, Чили ва бошқа мамлакатлардан келган спортчилар яккалик ва жуфтлик баҳсларида рақобатлашаётир.

Жаҳон кубогининг яккалик баҳслари якунига кўра, FIE байроғи остида иштирок этган нейтрал спортчи Алина Михайлова биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи поғона эса болгариялик Йоана Илиевага насиб этди. Шоҳсупанинг учинчи поғонасидан Озарбайжон шарафини ҳимоя қилган Палина Каспярович ҳамда хитойлик Рао Сюэйи жой олди.
Бугун, 29 март куни Жаҳон кубоги доирасида жамоавий баҳсларда ғолиб ҳамда совриндорлар сараланади. Мазкур йўналишда 32 жамоа иштирок этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА