Ироқда ўғирлаб кетилган журналист озод этилди
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио маълум қилди.
Билдирилишича, Шелли 31 март куни Боғдод шаҳрида “Ҳизбуллоҳ” томонидан ўғирлаб кетилган ва пойтахтдан тахминан 40 километр масофада жойлашган ҳудудда сақлаб турилган. Бир оз аввал гуруҳ вакили Киттлсон қўйиб юборилганини айтди. Айни пайт журналист хавфсиз равишда мамлакатдан чиқиб кетишини таъминлаш чораси кўриляпти.
Сўнгги вақт Ироқда хавфсизлик билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолмоқда. АҚШ ва Эрон ўртасида эришилган вақтинча ўт очишни тўхтатиш келишуви эса минтақадаги вазиятга муайян даражада ижобий таъсир кўрсатиши кутиляпти.
Д.Ҳакимов, ЎзА