Индонезияда кучли зилзила содир бўлди
Индонезия қирғоғи яқинидаги Малуку денгизида 7,4 магнитудали кучли зилзила содир бўлди.
АҚШ Геология хизмати маълумотига кўра, ҳодиса маркази Шимолий Малуку оролидаги Тернате шаҳридан 126 километр шимоли-ғарбда, 35 километр чуқурликда қайд этилган. Ер қимирлаши яқин атрофдаги оролларда вайронагарчиликка сабаб бўлган.
Ушбу табиий офат туфайли цунами юз бериши мумкинлигидан огоҳлантириш эълон қилинган ва кейинроқ бекор қилинган.
Қурбонлар ҳақида хабар йўқ, аммо ўлим ёки жароҳатланиш ҳолатлари эҳтимоли ҳақида хавотир мавжуд.
Г.Сатторова, ЎзА