Икки халқ – бир тарих: Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларининг янги даври (+видео)
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар Марказий Осиёда ўзига хос ўрин эгаллаган. Бу икки халқни нафақат сарҳадлар, балки асрлар давомида шаклланган умумий тарих, маданият ва қадриятлар боғлаб туради. Айни омиллар давлатлараро алоқалар учун мустаҳкам пойдевор яратган.
Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий ишонч сезиларли даражада мустаҳкамланди. Очиқ мулоқот, прагматик сиёсат ва умумий манфаатга асосланган ҳамкорлик натижасида савдо-иқтисодий, транспорт ва энергетика соҳаларида янги имкониятлар юзага чиқди. Айниқса, чегаралар очилиб, алоқалар фаоллашуви оддий фуқаролар ҳаётида мислсиз ижобий ўзгаришлар ясади.
Ўзбекистон – Тожикистон шериклиги минтақавий барқарорлик ва тараққиётнинг муҳим омилларидан бири эканлигига шубҳа йўқ. Зеро, интеграция жараёни чуқурлашуви, инфратузилма лойиҳалари илгари сурилиши, маданий-гуманитар алоқалар кўлами кенгайиши нафақат икки давлат, балки бутун Марказий Осиё манфаатига хизмат қилмоқда.
Мавзуни кенгроқ очиб бериш мақсадида ЎзА мухбири сиёсатшунос Ойбек Сирожов билан суҳбатлашди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/mXNzN7PYIcE?si=szefdXmAU0AdJQRF" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мусулмон Зиё,
Дониёр Ёқубов (видео),
ЎзА