IJF президенти - Тошкентда
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер пойтахтимизда ўтадиган “OTP Group Tashkent Grand Slam 2026” халқаро турнирида иштирок этиш учун юртимизга ташриф буюрди.
IJF президенти бошчилигидаги делегация Тошкент халқаро аэропортида спорт вазири Адҳам Икромов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Комилов томонидан кутиб олинди.
Халқаро дзюдо федерацияси делегацияси “OTP Group Tashkent Grand Slam 2026” турнири доирасида мамлакатимизда ўтадиган бир қатор тадбир ва учрашувларда иштирок этиши кўзда тутилган.
Т.Рўзиев, ЎзА