Ички кўчалар замонавий қиёфа касб этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Поп туманида аҳоли учун қулай ва замонавий инфратузилмани шакллантириш, маҳаллалар ободлигини таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.
Хусусан, туманнинг Озод маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш тадбирлари доирасида 6 километр ички йўлни асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда. Натижада маҳалла кўчалари замонавий қиёфа касб этиб, аҳоли учун янада қулай шароит яратилмоқда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лойиҳалари, туман ҳокимлиги ҳамкорлиги ҳамда Жаҳон банки кўмагида йўл-қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Шунингдек, туманнинг Юксалиш маҳалласида ҳам 7 километр ички йўлни асфальтлаш ишларига киришилди. Қиймати 3 миллиард сўм бўлган мазкур лойиҳа маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА