Хоразм ёшлари гиёҳвандликка қарши
Урганчдаги Ёшлар марказида талаба ёшлар ўртасида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз!” шиори остида “Энг яхши расмлар” ва “Энг яхши иншолар” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирок этган талаба-ёшлар қизғин ижодий жараёнда ўз иқтидорларини намойиш этиб, аср вабосига қарши қатъий позицияларини билдирди.

Танлов натижаларига кўра, расмлар танловида Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети талабаси Сарвиноз Раҳимова, иншолар танловида эса Урганч давлат тиббиёт университети талабаси Саодатхон Тўрабаева энг яхши ижодий муаллифлар бўлишди.

Тадбир якунида ғолиб ва фаол иштирокчилар махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Аҳмаджон Шокиров, ЎзА