Хитойнинг энг бой 500 хусусий компанияси эълон қилинди
Хитой саноат ва савдо федерацияси томонидан Тяньцзинь шаҳрида мамлакатнинг айни пайтдаги энг бой ва йирик 500 хусусий корхонаси рейтинги тақдим этилди. Ушбу рўйхатга кўра, 110 гигант компаниянинг йиллик даромади 100 миллиард юан – қарийб 14,82 миллиард доллардан ошган.
Етакчи ўринларни яна “JD.com”, “Alibaba” ҳамда “Hengli Group” компаниялари эгаллади. Саноат соҳасида 28-бор ўтказилган мазкур йирик сўровномада 2025 йил даромади 1 миллиард юандан ошган 6 350 жамоа иштирок этди.
Рўйхатга киритилган топ-500 компанияларнинг умумий даромади ўтган йилга нисбатан 4,35 фоиз ошган. Айниқса, ишлаб чиқариш саноати корхоналари ривожланишнинг юқори даражасига эришган. Хусусий сектор етакчилари инновацияга алоҳида эътибор қаратиб, илмий-тадқиқот ва янги ишланмага беқиёс маблағ ажратган. Бизнес гигантлари давлат бюджетига 1,3 триллион юань миқдорида солиқ тўлаб, мамлакат иқтисодиётининг асосий устуни эканини яна бир бор исботлади.
Ф.Яхшибоева, ЎзА