Оқ уйдаги ноқулай савол: Вэнс Трампнинг Эрон урушига оид қарорига қўшиладими?
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Эронга зарба бериш қарорини қабул қилган бўлармиди? Бу саволга у аниқ жавоб бермади. Оқ уйдаги матбуот анжуманида Вэнс февраль ойида Эронга ҳужум қилиш қарори Дональд Трампга тегишли бўлганини айтди. “Менинг вазифам – Президентни қўллаб-қувватлаш”, деди у.
Вэнс аввалроқ республикачиларнинг оралиқ сайловлардаги мағлубиятини Эрон уруши билан боғлаб, АҚШни можародан чиқишга чақирган эди. Трампнинг сўзларига кўра, Вэнс зарба бериш экани, бундай қарорни яна қўллаб-қувватлашини ҳам айтиши керак эди.
Матбуот анжуманида вице-президент Эронда ядро қуроли бўлишига йўл қўймаслик зарурлигини таъкидлади. Аввалроқ у Теҳрон билан музокарани тиклашга ҳам уринган. Трамп эса мулоқотни тўхтатиб, вице-президентдан ички сиёсат билан шуғулланишни сўраган.
Мусулмон Зиё, ЎзА