Хитойлик инвесторлар билан учрашув ўтказилди
Бошқарув тизимининг нечоғли ишлаш-ишламаслиги ундаги бўғинларнинг савияси билан баҳоланади. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда сўнгги ўн йилликда ҳар бир давлат идораларига эркин фаолият олиб бориш имконияти берилди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳар бир ҳокимлик, давлат ташкилотлари мустақил тарзда халқаро муносабатларга киришиш имконига эга бўлди.
Жумладан, Яккасарой туманида ҳам хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда Яккасарой тумани ҳокими ва бир қатор масъуллар Хитойнинг “SHENG KE-INTERNATIONAL” МЧҲЖ ХК раҳбари билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида туманда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Бундай учрашувлар ислоҳотлар самарасига янада ижобий таъсир қилмоғи шубҳасиз. Негаки, тараққиёт калити - тажриба.
Шербек Исломов, ЎзА