Хитой разведка идоралари сенсорли “жосус тошбақалар”дан огоҳлантирмоқда
Хитой Давлат хавфсизлик вазирлиги хорижий разведка идоралари мамлакатда махфий денгиз маълумоти тўплаш учун янги турдаги қурилмадан фойдаланаётгани ҳақида огоҳлантирди. Бундай мосламалар сифатида акустик сенсор билан жиҳозланган океан жонзоти, тўлқинли планер ва денгиз хизмати тарзида тарғиб қилинган денгиз электрон ускунаси санаб ўтилган.
Бир ҳолатда сенсорли тирик денгиз ҳайвони “жосус тошбақа ва балиқ”қа айлангани фош қилинган. Жониворлар денгиз муҳити ҳақида тўпланган махфий маълумотини реал вақт режимида сунъий йўлдош орқали чет элга узатган.
Вазирлик бундай ахборот сизиб чиқиши ХХР ҳудудий, ҳарбий ва иқтисодий хавфсизлигига таҳдид солишини таъкидлади ва фуқароларни шубҳали қурилмалар тўғрисида хабар беришга чақирди.
С.Раҳимов, ЎзА