Ҳиндистон Россиядаги меҳнат мигрантлари сони бўйича Хитойни ортда қолдирди
“Сколково” Москва бошқарув мактаби ва “Интруд” компаниялар гуруҳи томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, бу йил Ҳиндистон меҳнат мигрантлари сони бўйича Россияда ишлаш учун фуқаролари виза талаб қиладиган мамлакатлар орасида биринчи ўринни эгаллади.
Илгари ишчилар, компания ходимлари ва тадбиркорларнинг анъанавий манбаи бўлган Хитой бу борада етакчи, Ҳиндистон эса иккинчи ўринда эди.
Ҳисоботда 2026 йил Хитой фуқароларига 89 057 иш ўрни ажратилгани, Ҳиндистон фуқаролари учун эса айни кўрсаткич 90 384 ни ташкил этгани келтирилган. Жами рухсатнома эса 278 940 тани ташкил этган.
С.Раҳимов, ЎзА