Қарор ва ижро

Ҳар бир инсон учун энг катта эркинлик мустақил юриш, ўз ҳаёти ҳақида қарор қабул қилиш ва жамиятда тўлақонли иштирок этишдир. 

Бу имконият ҳамма учун бирдек бўлгандагина жамият ҳақиқий адолатга эришган бўлади. Шу маънода, ногиронлиги бўлган шахслар ҳаётини енгиллаштириш, уларга тўсиқсиз муҳит яратиш нафақат давлат сиёсати, балки умумий инсонпарварлик бурчдир.

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун зарур шарт-шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу тоифадаги фуқароларнинг ҳуқуқлари таъминланиши, қулай ва инклюзив муҳитнинг шакллантирилиши давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир.

Шу мақсадда Президентнинг 2024 йил 18 июлда “Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилган эди. Бу ҳужжат доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Қарор ногиронлиги бўлган шахслар учун тенг имкониятлар яратиш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли иштирокини таъминлаш ҳамда инфратузилма ва хизматлар сифатини халқаро стандартлар асосида такомиллаштиришни назарда тутади.

Мазкур қарор ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида Ижтимоий Ҳимоя миллий агентлиги Ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш бошқармаси мутахассислари фикри билан танишдик.

Бошқарма бош мутахассис Ҳусен Равшановнинг таъкидлашича, бугунги кунда жамият ҳаётининг барча жабҳаларида тенг имкониятлар яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Республика бўйлаб ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларида ҳаракат, нутқ ва когнитив функцияларни тиклаш, кундузги қатнов ва уй шароитида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Реабилитация қамрови эса сўнгги йилда икки баробарга ошди.

Жорий йил давомида реабилитация марказларида 26 минг нафар шахс стационар, 19 минг нафар фуқаро кундузги қатнов шаклида хизмат олди. Уйда реабилитация хизматидан 893 нафар ёлғиз шахс фойдаланди. Бу ғамхўрлик ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаётини енгиллаштириш билан бирга, уларга руҳий кўмак бўлмоқда.

Ҳудудлардаги тиббиёт бирлашмаларида ногиронлиги бўлган шахслар учун умумий ўринларнинг 5 фоизи махсус бўлимларга ажратилиб, 80 минг нафар фуқаро реабилитация қилинди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги 11 та санаторийда эса 31,5 минг шахс соғломлаштириш хизматларидан фойдаланди.

Инклюзив муҳитни таъминлаш мақсадида қурилиш соҳасида лойиҳаларга мажбурий экспертиза амалиёти жорий этилди. 2025 йил давомида кўриб чиқилган 6 920 лойиҳанинг 95 фоизида ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мос талаблар киритилди.

Ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш учун 784 та овозли светофор ўрнатилди, катта пиёда оқими бўлган жойларда чорраҳалар қайта мослаштирилди. 160 та кўча ва тротуар ногиронлиги бўлган шахслар учун қайта жиҳозланди.

Транспорт инфратузилмаси ҳам мослаштирилмоқда. Кўплаб аэропортларида махсус шароитлар яратилди. Марказий ва Жанубий темир йўл вокзалларида ҳам инклюзив хизматлар жорий этилди. Метрополитеннинг 16 бекатида 45 та кўтариш мосламаси ўрнатилди, 21 лифт ишламоқда. Янгиланган автобуслар имконияти чекланган шахслар учун махсус жиҳозлар билан таъминланди.

Протез ва реабилитация воситалари рўйхати охирги икки йилда 18 тадан 38 тага кенгайтирилди. Бу йўналишга ажратилаётган маблағ 10 баробарга ошди. Ваучер тизими жорий қилиниши натижасида маҳсулот етказиб бериш муддати 60 кундан 14 кунгача қисқарди.

Энг муҳим янгиликлардан бири фуқароларнинг реабилитация воситаларини мустақил танлаш ҳуқуқидир. Бу бозорда рақобатни кучайтириб, сифатли ва замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини рағбатлантирди. Натижада, ишлаб чиқарувчилар сони 25 тадан 160 тага етди.

Жорий йилда 112 минг фуқаро протез ва реабилитация воситалари билан таъминланди. Бу 2023 йилга нисбатан уч баравар кўпдир. Давлат бюджети ҳисобидан 165,5 млрд сўм бевосита фуқаролар манфаатига йўналтирилди.

Меҳнат бозорида ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Иқтисодий фаол ногиронлиги бўлган инсонлар сони қисқа вақт ичида 72 мингдан 214 минг нафаргача, яъни уч бараварга ўсди. Бу ички салоҳиятни тўғри йўналтириш орқали катта имкониятлар очилишини кўрсатади.

Ишга жойлашиш жараёнларини осонлаштириш мақсадида daw.ihma.uz рақамли платформаси ишга туширилди. У орқали ногиронлиги бўлган фуқароларнинг қизиқиш ва қобилиятларига мос вакансиялар тақдим этилмоқда.

Бугун яратилаётган шароитлар бир инсоннинг ҳаётини енгил қилаётган бўлса, бошқасига келажакка ишонч бахш этаяпти. Реабилитация марказларидан тортиб қулай йўлаклар, замонавий транспорт воситалари ва меҳнат бозоридаги имкониятларгача бўлган барча ишлар битта мақсадга хизмат қилади. Бу ҳар бир инсоннинг жамиятда тенг, фаол ва муносиб ўрин эгаллаши учун шарт-шароит яратиш.

Марҳабо Ҳожиакбарова, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳеч ким ортда қолмасин: ногиронлиги бўлган шахсларга эътибор давлат сиёсати даражасидаги масала