Ҳарбийлар учун имтиёзли таълим кредити (+видео)
Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг Ватанга садоқат руҳида камол топиши ҳамда Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиш нуфузи ва жозибадорлигини оширишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, уларнинг касбий ва шахсий ривожланиши учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ана шу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 7-апрелдаги ПҚ–134-сон қарори билан муддатли ҳарбий хизматни ўташ нуфузи ва жозибадорлигини янада оширишга қаратилган навбатдаги муҳим чора-тадбирлар белгиланди.
Қарорга кўра, 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар хизматни ўташ даврида олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичи масофавий таълим шаклига абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиши, кириш имтиҳонларида иштирок этиши ҳамда ўқишга қабул қилиниши мумкин бўлади. Тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган аскарларга амалдаги тартибда имтиёзли таълим кредити ажратилади.
Мазкур қарор ёшларни ҳарбий хизматга янада кенг жалб этиш, уларнинг таълим олиш ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиш нуфузини янада юксалтиришга хизмат қилади.
<iframe width="560" height="320" src="https://www.youtube.com/embed/8Lk63WLNRHo" title="Harbiylar uchun imtiyozli ta’lim krediti" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА