“Халқ билан бирга” дастури доирасида ёшлар ва хотин-қизлар қўллаб-қувватланмоқда
Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида жойларда бир қатор ҳаётий ташаббус ва лойиҳалар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Жумладан, пойтахтимиз туманларида ҳам мазкур дастур доирасида қатор тадбирлар, форум ва марафонлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, Чилонзор туманида ёшлар ва аёллар учун тадбркорлик кўникмаларини ривожлантириш мақсадида хотин-қизларнинг йирик таълим бизнес-форуми бўлиб ўтди. Ушбу тадбир янги билимлар ва ўз бизнесини бошлаётган, карьерасини ривожлантираётган ва ўсишга интилаётган хотин- қизлар учун муҳим пиллапоя вазифасини ўтади.
Тадбирда фаол иштирок этган аёлларга совғалар тақдим этилди, 4 нафар тадбиркор аёлга эса Испанияга тур пакет совға қилинди.
***
ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Олмазор туман Кенгаши билан ҳамкорлигида “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида ёшларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш мақсадида “Youth Sports Challenge” спорт мусобақалари доирасида югуриш марафони ўтказилди.


Марафонда жами 220 нафар волонтёр ёшлар фаол иштирок этди. Мусобақа якунида 6 нафар ғолиб ёшларга партия совғалари ва дипломлар топширилди. Шунингдек, 56 нафар иштирокчи ёшлар сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
М.Комилова,
ЎзА