Гутерриш: Яқин Шарқ можаросини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмайди
Чуқур илдиз отган келишмовчиликларни ҳисобга олган ҳолда, келишувга бир кечада эришиб бўлмайди, дея таъкидлади БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш АҚШ-Эрон зиддиятига муносабат билдираркан.
Расмий шунингдек, Яқин Шарқдаги мавжуд можарога ҳарбий ечим йўқлигини айтиб, сулҳни сақлаш зарурлигини яна бир бор эслатди.
Бош котиб музокараларга воситачи бўлгани учун Покистон, Саудия Арабистони, Миср ва Туркияга миннатдорчилик билдирди. У халқаро ҳамжамиятни ушбу ташаббусларни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Баёнотда халқаро ҳуқуққа мувофиқ Ҳурмуз бўғозида кема қатнови эркинлигига ҳурмат кўрсатиш муҳимлиги қайд этилган. БМТ маълумотларига кўра, можаро туфайли бўғозда тахминан 20 минг денгизчи қолиб кетган.
Денгиз транспортидаги узилишлар аллақачон глобал иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатди. Хусусан, ўғитлар ва уларни ишлаб чиқариш учун хомашё етказиб беришдаги узилишлар бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамлар учун озиқ-овқат хавфсизлигини кучайтирмоқда ва яшаш харажатларининг ошишига олиб келмоқда.
Г.Сатторова, ЎзА