Гулнора Масагуддинова: “Бугун 27 йиллик орзуим ушалди”
Гулнора Масагуддинова Навоий вилояти Учқудуқ туманида яшайди. Фуқаролиги бўлмаганлиги сабабли гарчи Ўзбекистонда яшасада юртимизда яратиб берилаётган имконият ва шароитлардан, ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдалана олмас, бўлиб ўтадиган сайловларда бирор марта иштирок этмаган. У 2020 йилда Ўзбекистон фуқароси паспортини олди. Бугун унинг қувончи бир олам. Эрта тонгдан ўз ҳудудидаги 209-сайлов участкасига бориб сайловчи сифатида биринчи марта овоз берди.
– Бугун мен жуда бахтиёрман, – дейди Г.Масагуддинова. – Боиси, мен ҳам бошқа юртдошларим сингари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиб, ўзим муносиб деб билган номзодга овоз бердим. Бу менинг келажагимга, юртим эртаси учун қўшган биринчи ҳиссам.
Абдували Бўриев,
ЎзА