Ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманганда қўл жанги спорт тури бўйича ўтказилаётган вилоят кубоги мусобақаси ўз якунига етди.
Таъкидлаш керак, Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида қўл жанги бўйича ёшлар, кичик ўсмирлар ва ўсмир эркаклар ҳамда аёл спортчилар ўртасида ўтказилган вилоят кубоги мусобақасида 250 дан зиёд спортчи ғолиблик учун беллашди.
[gallery-10438]
Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида сўз олганлар мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, уларни оммавий ҳаракатга айлантириш, иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Тадбирда 41 нафар ғолиб ва совриндорга ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА