Ғиждувонда қишлоқ хўжалигига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилояти Фермерлар кенгаши ташаббуси билан Ғиждувон туманида қишлоқ хўжалигидаги долзарб вазифаларга бағишланган йиғилиш ва ўқув семинари ўтказилди.
Тадбирда қишлоқ хўжалиги ишларини агротехник муддатларда амалга ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ердан самарали фойдаланиш ҳамда соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, фермерлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишилди ва дала атрофларини пластик чиқиндилардан тозалаш ишлари ташкил этилди.
[gallery-30421]
Тумандаги “Калон Мажид” фермер хўжалиги даласида ўтказилган амалий семинарда фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва ҳудудларда санитария ҳолатини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, иштирокчиларга Фермерларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитлар ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақида маълумот берилди.
Семинар иштирокчилари “Калон Мажид” фермер хўжалигида амалга оширилаётган чорвачилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги лойиҳалари билан танишди
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА